Ўруновдан қутилиб бўлмаяпти!

“Спартак” матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Зеленов ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов атрофидаги вазият ҳақида маълумот берди.

- Ўрунов атрофидаги вазият ўзгаргани йўқ. У ҳали ҳам “Спартак” футболчиси. Мележниковнинг бу мавзудаги охирги баёнотидан кейин бирор ўзгариш бўлгани йўқ, - деди Дмитрий Зеленов.

Яқинда “Спартак” бош директори Евгений Мележников клуб Остон Ўруновга ишонч билдирмаслигини ва ундан тезроқ қутилмоқчи эканини маълум қилганди.

21 ёшли ярим ҳимоячининг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Клуб ўзбек футболчиси билан шартномани бекор қилмоқчи. Бироқ, Остон шартнома бўйича қолган маошларини бирданига тўлашни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
28/08/2022 10:42
Яшавор остон!
Mirkamol Miraxmedov
28/08/2022 12:12
Yasha bratishka