Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўруновга бразилиялик рақобатчи келади

Рақобат ўта кучли

“Спартак” раҳбарияти ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Даниянинг “Мидтьюлланн” клуби сафида ўйнаётган бразилиялик Эвандерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айни пайтда москваликлар 22 ёшли ярим ҳимоячининг вакиллари билан музокара олиб бораётгани айтилмоқда.

195419_m

Ўтган мавсумда Эвандер Дания чемпионатида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 9 та голли пас муаллифи бўлди. Истеъдодли футболчи ўзининг ишончли ўйини билан “Мидтьюлланн”нинг тарихда илк бор Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга муносиб ҳисса қўшди.

Сир эмаски, бугунги кунда “Спартак”да айнан ярим ҳимоя чизиғида рақобат жуда кучли. Ҳозир жами 9 нафар ярим ҳимоячи асосий таркибга кириш учун курашмоқда. Улар орасида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам бор. 19 ёшли футболчимиз  ўтган чемпионатда "Уфа"нинг етакчи ўйинчиси сифатида тўп сурган эди. "Спартак" жамоасига ўтганидан кейин Остон ҳали бошланғич таркибга кира олгани йўқ. Ўзбекистонлик футболчи премьер-лига ўйинларида фақат захирадан майдонга тушмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ