Ўруновга янги мураббий ёрдам беради

  • 21 апрель, 2021, 16:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган “Уфа” яқинда бош мураббийликка Алексей Стукаловни таклиф этган эди. Бу мутахассис қўл остида уфаликлар Москвада “Спартак”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шов-шув кўтарди.

Tecno

Энди “Уфа” раҳбарияти мураббийлар штабига янги мутахассисни жалб қилди. Яков Эрлих уфалик футболчиларнинг жисмоний тайёрлиги учун масъул этиб тайинланди. 32 ёшли мутахассис бунгача “Олимп-Долгопрудний” жамоасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Остон Ўрунов “Уфа” таркибида “Спартак”га қарши ўтказилган учрашувда қатнашмади. Ҳамюртимиз жароҳатини даволатмоқда. Яков Эрлих легионеримизга тезроқ тикланиб, жисмоний ҳолатини кўтариб олишига ёрдамлашиши керак бўлади.

"Уфа" премьер-лигада 20 очко билан 14-ўринда бормоқда. Ўрунов жамоаси навбатдаги турда ўз майдонида "Сочи" футболчиларини қабул қилади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!