Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

“Спартак” асосий таркибдан жой беришни истамаётган Остон Ўрунов фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириш имкониятини сақлаб турибди.

Ўтган мавсумни ижара асосида “Уфа”да ўтказган ҳамюртимиз чемпионатнинг иккинчи  қисмида юқори савияда тўп тепди. Биринчи даврада жароҳати туфайли асосий таркибга киришга қийналган Остон чемпионат якунига келиб, юқори спорт формасини тиклаб олди ва қисқа муддатда Бошқирдистон клуби етакчиларидан бирига айланди.

0_4

“Уфа” премьер-лигадан тушиб кетганидан кейин Остон Ўруновнинг фаолияти катта сўроқ остида қолган эди. Чунки “Спартак” билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга бўлган ўйинчимизни москваликлар тезроқ жамоадан кетказмоқчи эди.

 “Спартак” ёзда деярли барча легионерлар, улар орасида Остон Ўрунов билан хайрлашишга ҳаракат қилаётганини эълон берди.

Ёзги трансферлар бозори қизғин паллага кирган бир пайтда Ўруновни ўз таркибига қўшиб олишга уринаётган жамоалар сафи кўпайиб бормоқда. Дастлаб, легионеримизга Осиё мамлакатлари вакилларидан чорловлар бўлаётгани айтилганса бўлса, энди унда фаолиятини преиьер-лигада давом эттириш вариантлари ҳам тақдим этилмоқда.

Биринчи бўлиб, премьер-лигадаги жойини базўр сақлаб қолган “Химки” клуби келаси мавсум олдидан  таркибини  кучайтириш учун Ўруновга оғиз сола бошлади. Бу клуб ҳамюртимизни “Спартак”дан ижарага олишга ҳам, агар москваликлар шартнома бекор қилса, тўлиқ трансфер қилишга ҳам тайёр.

Энди Россия чемпионатининг қуйи лигаси – Миллий футбол лигасида ғолиб чиқиб, элитага қўшилган Москванинг “Торпедо” клуби ўзбек футболчисини пойтахтда олиб қолмоқчи.

“Торпедо” келаси мавсум премьер-лигада қолиш учун курашади. Шу боис, таркибини сезиларли даражада кучайтириши талаб этилади. Бу клуб биринчилардан бўлиб, Ўруновни “Спартак”дан ижарага олишга уринмоқда.

Мутахассислар Ўруновнинг шартнома бўйича олаётган маошини премьер-лиганинг ҳар қандай жамоаси ҳам кўтара олмаслигини таъкидлаб, айнан мана шу масала трансферга халақит қилиши мумкинлигини таъмин қилмоқда.

Айрим манбалар “Спартак” Ўруновга шартнома бўйича йилига 600 минг евро тўлаётгани ҳақида хабар тарқатган. Бу сумма Россия миқёсида ҳам катта маош ҳисобланади. Ўруновни олмоқчи бўлаётган жамоалар унинг маошини бир қисмини “Спартак” тўлашидан умид қилмоқда.

Остон Ўрунов “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, “Пахтакор” истеъдодли ярим ҳимоячига асосий таркибдан жой бермаган. Натижада Ўрунов “Навбаҳор”дп профессионал футболчи сифатида шаклланди ва танилди.

Кейинчалик ёш ўйинчини Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз таркибига қўшиб олди. 2020 йилнинг февралида Россия премьер-лигаси вакили “Уфа” иқтидорли ўйинчимизни легионерга айлантирди.

Ярим мавсум давомида ўз салоҳиятини намойиш этган Ўрунов 2020 йилнинг ёзида “Спартак” билан беш йиллик битим тузди. Кейин эса унинг фаолиятида муваффақиятсиз давр юз берди. Энди икки мавсум давом этган бу омадсизликлар ортда қолган кўринади.

volga_24

Россия премьер-лигасида трансферлар бозори ҳали давом этади. Демак, Остон Ўрунов учун янги имкониятлар очилиб бораверади.

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

Шомуродовни "Рома"даги дўсти билан бошқа суперклубда кутишяпти!

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!