Ўруновнинг устозига хориждан янги жамоа топилди
“Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско январь ойида “Шальке" жамоасини қабул қилиб олиши кутилмоқда.
Ruhr24 нашри тарқатган хабарга кўра, гельзенкирхенликлар истеъфога чиқарилган Мануэль Баума ўрнига келаси ой Тедескони олиб келишни режалаштирмоқда. Агар бунинг имкони топилмаса, клуб Фридхельм Функель ва Торстен Финк каби мутахассисларни ҳам таклиф қилиши мумкин.
Доменико Тедеско яқинда москваликлар билан янги битим имзолашни рад этди ва тезроқ юртига қайтиш истагида эканини маълум қилди.
Ҳозир Остон Ўруновга устозлик қилаётган Тедеско 2017-2019 йилларда “Шальке”да ишлаган ва жамоанинг Бундеслигада кумуш медални қўлга киритишига катта ҳисса қўшган.
Фикрлар