Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Осимхенга суперклуб топилди

Яхши ўйинчи ишсиз қолмайди

“Наполи”га тегишли ҳужумчи Виктор Осимхеннинг “Ал-Ҳилол”га трансфери барбод бўлгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, нигериялик ўйинчига бошқа даъвогар чиқди. “Манчестер Юнайтед” Осимхенга иш беришга тайёр.

Рубен Аморим жамоаси италияликлардан тўпурарни олиш учун ўз ҳужумчиси Жошуа Зиркзеени шартномага қўшишга рози бўлди. “Наполи” нидерландиялик футболчига қизиқиш билдиряпти.

Неаполликлар янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришни мўлжалламоқда ва Зиркзее уларнинг талабига жавоб беради. Бундан ташқари, манчестерликлар бу трансфер учун муайян миқдорда бадал пулини ҳам қўшиб тўлайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ