Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Осимхеннинг боши қотган

Унда икки вариант бор

Виктор Осимхен Франция чемпионатидан кўра АПЛни афзал кўради. 

"La Gazetta dello Sport" нашри хабарига кўра, форвард ёзда "Наполи"ни тарк этади, аммо унинг ҳамон қаерга бориши номаълум. 

Унга ПСЖ варианти ёқади. Шундай бўлсада, нигерияликнинг азалий орзуси Англия чемпионати. Шу сабабдан "Челси"га ўтиш варианти йўқ эмас, гарчи лондонликлар ЕЧЛга йўлланма қўлга киритмаган бўлса ҳам. 

Осимхен жорий мавсум А Сериянинг 22 ўйинида 14 та гол уришга муваффақ бўлган. 

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ