Осиё чемпионати. Кунни ажойиб ғалаба билан бошладик
Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Эьтиборлиси, 9-кун доирасида, 48 кг да Шодиёржон Мелиқўзиев Филиппин вакили Жай Брян Барикуатрога қарши жанг қилди. Баҳс давомида катта устунлик кўрсатган юртдошимиз якунда 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Асилбек Жалилов ва шри-ланклик Пасинду Годакандалаге ўртасидаги тўқнашув кутмоқда.
Фикрлар