Осиё чемпионати. Синхрон сузувчиларимиз 8 та медални қўлга киритди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мазкур мусобақада синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашди. Спортчиларимиз муросасиз баҳслар давомида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.

Олтин:
— Эркин дует;
— Техник дует.

Кумуш:
— Техник соло (аёллар).

Бронза:
— Эркин машқ (жамоавий);
— Техник машқ (жамоавий);
— Техник микст;
— Эркин соло (аёллар);
— Акробатик машқ (гуруҳ).

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!