Осиё чемпионати ва Гран-Прида иштирок этган таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

 

Таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамнинг Хошимин шаҳридаги Осиё чемпионатида, шунингдек, Италия пойтахти Рим шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли Гран-При мусобақасида иштирок этганди.

Кетма-кет иккита мусобақадан сўнг бугун эрта тонгда таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамдаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз 2та олтин (Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова), 1та кумуш (Жасур Бойқўзиев) ва 5та бронза (Максим Рафалович, Сардор Тоиров, Мадина Маннопова, Ниёз Пўлатов ва Дмитрий Шокин) медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагандилар. Римдаги Гран-При турнирида эса Дмитрий Шокин бронза медали соҳибига айланди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчи ва мураббийларни, шунингдек, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясини табриклайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!