Осиё чемпионати яна қолдирилди
Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалаётган коронавирус пандемияси туфайли жаҳон даражасидаги спорт мусобақалари ўтказилиш санаси бошқа муддатга қолдирилмоқда.
Жумладан, Ливаннинг Байрут шаҳрида Таэквондо бўйича XIV Осиё чемпионати бўлиб ўтиши белгиланган эди. Дастлабки тақвимга кўра қитъа чемпионати 3-6 мартга белгиланган эди. Мусобақа коронавирус туфайли 13-15 май кунларига қолдирилган эди. Бироқ, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунвон Чойнинг хатига биноан, апрель ва май ойидаги барча мусобақалар кейинроққа сурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 6 та олтин, 5 та кумуш ва 18 та бронза, жами 29 та медални қўлга киритган.
Фикрлар