Осиё чемпионатидан хушхабарлар!
-57 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, иқтидорли ҳамюртимиз Маржона Абдумуталова 85, 88 ва 90 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, барча рақибларини ортда қолдирди ва даст кўтариш йўналишида ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди! Эътиборлиси, Маржона Абдумуталова делегациямизга ушбу чемпионатдаги илк олтин медални тақдим этди.
-57 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Зарина Абдуллаҳакова 74 ва 78 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтарди. Ушбу натижа Зарина Абдуллаҳаковага ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш медалини тақдим этди. Айни вақтда -57 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш баҳслари давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар