
Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди
Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди.
Маросим ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳридаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Таиланд, Япония, Ветнам, Афғонистон, Кувайт ва Ироқ термалари билан 1-саватдан ўрин олган эди.
Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "Ф" гуруҳидан жой эгаллади ва Қирғиз Республикаси, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоалари билан куч синашадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, турнир жорий йилнинг 16 - 24 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш босқичида 30 та жамоа иштирок этади.
Фикрлар