Осиё кубоги авж олган пайтда "Сурхон" клубига янги бош мураббий тайинланди (фото)

"Сурхон" жамоаси бош мураббий лавозимига Сергей Арсланов тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Арсланов Ўзбекистондаги энг иқтидорли янги авлод мураббийларидан биридир. 2011 йилдан бошлаб Арсланов мураббийлик фаолиятини болалар футболида бошлаган. 2019 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоасига бош мураббий бўлиб, мамлакат ўсмирлар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшган.

2020 йилдан 2022 йил январигача Ўзбекистон футбол ассосиасияси техник директори лавозимида ишлаган. Ўтган йили Қирғизистонда бош мураббий бўлиб, “Дордой” клубига устозлик қилган. Арслонов “Дордой” билан ОФК кубогида ҳам иштирок этган. Айтиш жоизки, мутахассис ПРО лицензиясига эга.

сергей

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!