Осиё кубоги. Чорак финалнинг илк жуфтлиги маълум
Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ - Иордания баҳси бўлиб ўтди. Унда номинал меҳмонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Ал-Наймат ҳисобни очган бўлса, Нажи 68-дақиқада мувозанатни тиклади. 76-дақиқада Айман Ироқни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Ал Араб ҳамда Ал Рашдан Иорданиянинг ғалабасини таъминлаган голларни урди.
Супер камбэк амалга оширган Иордания энди чорак финалда кеча БААни пенальтилар сериясида таслим этган Тожикистон билан ўйнайди.
Фикрлар