
Осиё кубоги U-20. Турнир фаворити саналаётган Жанубий Корея мусобақани йирик ғалаба билан бошлади
Юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогининг 1-тур ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушди. Мазкур беллашувда кореяликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувда голларни Ким Йонг-Хак, Сунг Жин-Йонг (дубль) ва Канг Сонг Жин киритди. Уммонликлар дастлабки турда гол ура олмади.
- Осиё Кубоги U20
- 1-тур
Жанубий Корея U20
- Ким Ёнг-Хак 30'
- Сунг Жин-Юнг 34', 58'
- Канг Санг-Юн 90+2'

4
:
0
02/03/2023 15:00
Фикрлар