Осиё кубоги U-23. Японияга қарши ўйинга мухлислар киритиладими? ОФК қарор қабул қилди

Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги турнирига Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Чорак финалдан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ баҳсида мухлисларнинг тартибсизликка йўл қўйганини биласиз. 

Шу сабабли, ОФК ярим финал доирасидаги Ўзбекистон - Япония беллашувига мухлислар киритилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, Ироққа қарши беллашувда қизил карточка олган дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциациясига 50 минг доллар миқдорда жарима белгиланди. 

Маълумот ўрнида, ушбу беллашувга 500 нафар япониялик томошабин ўйинни тўғридан-тўғри стадиондан туриб кузатиш имкониятига эга.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
15/06/2022 11:32
Энди пфл ҳам оғзини очиб турмай ҳақини талаб қилиши керакда қачонгача судялар ўзбекистони эзади бўлмаса пфл ишинийиғиштириб қўйсин
Norboyev Asilbek
15/06/2022 00:40
Yapon muhlislarini formasida kirsa bumasmikan...belet tekin bulsa...1 tadan forma olib kirardik...
Gulomqodir Askhanov
15/06/2022 13:54
Провокация ва эмоциаларни кузатиб бахолайдиган судя ва комиссиялар офк да борми