Асосий мазмунга ўтиш
Осиё ўйинлари-2026: Боксдан биринчи олтин нақд, яна иккитасини кутяпмиз

Осиё ўйинлари-2026: Боксдан биринчи олтин нақд, яна иккитасини кутяпмиз

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларининг бокс бўйича сўнгги ҳал қилувчи финал баҳслари давом этмоқда.

Қувонарлиси, унда терма жамоамиз аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев олтин медаль учун ўтган беллашувда Хань Сюэчжень (Хитой) устидан ғалаба қозонди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 17 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза, жами 58 тага етди.

Маълумот учун, бугун қуйидаги икки чарм қўлқоп устамиз Осиё ўйинларининг олтин медали учун жанг қилади.

-60 кг: Абдумалик Халаков - Жанг Донгван (Жанубий Корея) 14:00;
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Айбек Оралбай (Қозоғистон) 14:30.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ