Осиё ўйинлари-2026: Мусобақанинг иккинчи кунида қайси спортчиларимиз курашади?
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларида 21 сентябрь куни иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда спортчиларимиз 10 та йўналишда рақобатлашади.
Жумладан, кун давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари триатлон, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, стол тенниси, ММА, сув полоси, чим устида хоккей, футбол, 3х3 баскетбол ва ушу бўйича баҳсларда иштирок этади.
21 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг:
Триатлон
5:30 — жамоавий баҳс, финал.
Ўқ отиш
5:45 — 10 метрга милтиқдан — Жавоҳир Соҳибов.
6:00 — скит — Руслан Утаганов, Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарапов.
Спорт гимнастикаси
6:00 — эркаклар — Ўткирбек Жўраев, Равшан Комилжонов.
Стол тенниси
6:00 — эркаклар — Ўзбекистон – Мўғулистон.
8:30 — аёллар — Ўзбекистон – Мальдив ороллари.
ММА
7:00 — ярим финал — Фирдавс Атамуратов – Дастан Канибек уулу (Қирғизистон).
7:40 — ярим финал — Ҳилола Собирова – Далин Ченг (Камбоджа).
8:40 — ярим финал — Нодирбек Шавкатов – Қодирбек Шинбаев (Қозоғистон).
Сув полоси
10:30 — аёллар — Сингапур – Ўзбекистон.
Чим устида хоккей
11:00 — аёллар — Ўзбекистон – Таиланд.
Футбол
12:00 — аёллар — Ўзбекистон – Гонконг.
3х3 баскетбол
14:05 — аёллар — Эрон – Ўзбекистон.
15:20 — эркаклар — Хитой Тайпейи – Ўзбекистон.
Ушу
15:00 — саралаш — Шаҳзода Азатова – Мичидма Лхагва (Мўғулистон).
16:00 — саралаш — Абдулҳамид Одилов – Маҳди Кермани (Эрон).
16:30 — саралаш — Авазбек Маҳамаджонов - Дажае Жунг (Жанубий Корея).

Фикрлар