Осиё ўйинлари - 2026: Шаҳзодбек Нурматов ва Собир Сафаралиевдан олтин медаль
Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги LM2x дастурида Шаҳзодбек Нурматов ва Собир Сафаралиев маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шу тариқа, вакилларимиз делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшди. Ушбу академик эшкак эшувчиларимиз жорий йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган эди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган ХХ Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш баҳсларида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ХХ Осиё ўйинларидаги медаллари сони 3 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронзага етди ва умумий жадвалнинг 8-поғонасидан жой олди.

Фикрлар