Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U23 терма жамоаси чемпионлик учун асосий даъвогарми? Мусобақа ва жамоамиз ҳолати ҳақида батафил маълумотлар билан танишинг!
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 19 сентябрь куни Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси гуруҳ босқичига старт берилди. «C» гуруҳидан ўрин Ўзбекистон эркаклар U23 жамоаси бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан турнирнинг плей-офф босқичига чиқиб бўлган.
Гап шундаки, бизнинг гуруҳдан ўрин олган Сурия ва Афғонистон терма жамоалари Осиё Ўйинларига келмасликка қарор қилишди. Натижада бу гуруҳда бор-йўғи икки жамоа — Ўзбекистон ва Гонконг қолди. Плей-офф босқичига эса:
1) гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда;
2) гуруҳларда 3-ўринни банд этганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 4 та терма жамоа чиқиши белгилаб қўйилган.
Кўриб турганингиздек, «C» гуруҳидан Ўзбекистон ва Гонконг кейинги босқичига чиқиши аниқ бўлди. Улар 22 ва 25 сентябрь кунлари ўзаро иккита ўйин ўтказиб, гуруҳ ғолиби номини аниқлаб олишади. Бу гуруҳдан кейинги босқичга чиқадиган 2-тоифа жамоа бўлмайди. Ушбу гуруҳларда кимлар бор деган саволга қуйидаги суратда жавоб олишингиз мумкин.
Темур Кападзе жамоаси «C» гуруҳида 1-ўринни эгалласа, нимчорак финалда «Е» ёки «Ф» гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади. Чорак финалда эса бизни «А» ва «Б» гуруҳларида 2-ўринни эгаллаган жамоалардан бири кутиб туради.
Умуман олганда, Ўзбекистон U23 терма жамоаси учун турнир сеткаси жуда яхши кўринишга эга. Жиддий ҳаракат қилинса, финалгача етиб борса бўлади.
Мусобақа тарихига назар ташлар эканмиз, натижаларимиз киши кўзини қувонтиради деб бўлмайди. 1994 йилдаги чемпионликни инобатга олмаса, айтарли натижага эришиш насиб этмаган. Кўп холларда аралаш таркиб билан турнирга ташриф буюрганимиз панд берган бўлса, баъзан мураббийларнинг мусобақага ёндашуви масаласида сусткашликка йўл қўйган.
Бу сафарги турнирда жамоамиз олдига чемпионлик мақсад қилиб қўйилган. Янги тарих яратиш учун ҳозир Олимпия терма жамоамизда барча имконият мавжуд. Шаклланган жамоа, яхши савиядаги мураббий ва иккита тенг кучли таркиб.
Ёшларимиз 22 ва 25 август кунлари икки маротаба ўйин ўтказгач, тўғридан-тўғри кейинги плей-офф йўлланмасига эга чиқади. Агар биринчи ўринни олсак, «Е» (Жанубий Корея, Баҳрайн, Тайланд, Қувайт ) ёки «Ф» (КХДР, Индонезия, Қирғизистон, Хитой Тайпеи) гуруҳидаги учинчи ўрин эгасидан бири билан тўқнаш келади.
Бош мураббий мусобақага қуйидаги таркиб билан ташриф буюрган:
Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевлар клублари рухсат бермагани учун турнирни ўтказиб юборади. Қўшимчасига, 3 та катта футболчи қўшиб олиш лимитидан Тимур Кападзе фойдалангани йўқ. Мутахассис, «Олимпик»нинг асоси ва легионерларга суянган холда жамоавий ўйин намойиш этишни олдига мақсад қилиб қўйган. Қитъамиздаги кўплаб нашрлар Ўзбекистон U23 терма жамоасини мусобақа фаворитларидан бири сифатида қайд этган.
Сизнингча, бу мусобақада қандай натижа қайд этамиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!
Фикрлар