Осиё термаси мундиал олдидан таркибни эълон қилди
2026 йилги жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси номидан қатнашадиган Ироқ миллйи терма жамоаси бўлажак мусобақага тайёргарлик жараёни учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Ироқ терма жамоаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиш учун тайёргарликка жалб қилинган футболчилар номини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Кумел Аль-Рекабе, Фахад Талиб, Ахмед Басил, Жалал Хассан.
Ўйинчилар: Франс Путрос, Майтам Жаббар, Заид Тахсин, Акам Хашем, Манаф Юнис, Ребин Сулака, Мустафа Саадун, Ахмед Яхья, Дарио Наамо, Ахмед Макнзи, Мерхас Доски, Хуссейн Али, Заид Исмаэл, Петер Гваргис, Юссеф Амин, Зидан Икбаль, Кевин Якоб, Амир Аль-Аммари, Марко Фарджи, Ибрахим Байеш, Ахмед Касем, Юссеф Насраве, Хасан Абдулкарим, Аймар Шер, Моханад Али, Али Юсуф, Аймен Ҳуссейн, Али Аль-Ҳамади, Али Жасим, Карар Набиль.
Ироқ терма жамоаси жаҳон чемпионатида “I” гуруҳидан жой олган бўлиб, кейинги босқичга чиқиш учун Франция, Сенегал ва Норвегия футболчилари билан рақобатлашади.

Фикрлар