Оскар Де Ла Хойя: "Боксни ўлдираётганлар - боксчиларнинг ўзлари бўлишади"
Олтита вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ва промоутер Оскар Де Ла Хойя бокснинг ҳозирги ҳолати ҳақида аччиқ гапларни айтиб ўтди.
“Бокс - айиқ каби қиш уйқусида. У дастлаб, энг машҳур спорт турларидан бири эди. Аммо ҳозирги муаммолар ва жанглар сабаб ўртамиёна даражага келиб қолди. Боксчи, кейин эса промоутер бўлганим учун барча нозик жиҳатлар ва камчиликларни биламан. Айтишим керакки, бу спортни ўлдираётганлар – боксчиларнинг ўзлари бўлишади. Жейк Пол ва Майк Тайсон жанги бунга яққол мисол. Уларнинг ўзаро тўқнашуви кимга керак эди, билмадим. Жуда зерикарли ва мантиқсиз курашни кўрдик. Бокснинг даражаси тушишида одамлар промоутерлар, менежерлар ёки мураббийларни айблашади, лекин аслида уларнинг айби йўқ", – деди Де Ла Хойя.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни 27 ёшли Пол 58 ёшли Тайсонни очколар бўйича мағлуб этди.
Фикрлар