Ўсмирларимиз дзюдо бўйича Осиё кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин билан якунлашди!

  • 29 июля, 2023, 17:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
TIGGO 2 PRO
27 июль куни пойтахтимизда старт олган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубогининг дастлабки икки кунида ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати. 
 
Қувонарлиси шундаки, унда иштирок этган дзюдочиларимизнинг 43 нафари шохсупага кўтарилишга мувоффақ бўлишди. медаллар сони бўйича ҳам сифати бўйича ҳам вакилларимиз мусобақа пешқадамига айланишди. Қуйида натижалар билан батафсил танишишингиз мумкин.
 
1. Ўзбекистон:12 та олтин, 11 та кумуш, 20 та бронза;
2. Қозоғистон: 3 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза;
3. Қирғизистон: 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза;
4. Туркманистон: 1 та кумуш, 1 та бронза;
5. Тожикистон: 4 та бронза;
 
Маълумот учун, бугун ва эртага ёшлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию