Остон Ўрунов “Навбаҳор”га ўтдими?
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида Остон Ўруновнинг “Навбаҳор”га ўтиши борасида фикр билдирди:
“Остон Ўрунов айни дамда “Навбаҳор” жамоаси базасида машғулотлар ўтказмоқда. Футболчига “лочинлар” контракт таклиф қилган. Айни дамда, Ўрунов карерасини давом эттириш борасидаги бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Кўплаб манбалар Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг “лочинлар” сафига ўтгани ҳақида ёзмоқда. Мен эса, бироз шошилмасликни, 100 фоиз аниқ бўлишини кутиб турибман. Сабаби, ҳали трансфер ойнаси ёпилгани йўқ. Остон билан араб клублари қизиқаётгани ҳақида эшитган эдим. Демак, исталган пайтда Наманган клубидан бир неча баробар кўпроқ маош беришга қодир (балки, Европа клуби бўлар) жамоа пайдо бўлса, у профессионал футболчи сифатида ўзи учун моддий томондан қулайроқ таклифни қабул қилишга ҳаққи бор. Сабаби, футболчилик карераси жуда қисқа. Ундан ҳар бир спортчи тўғри фойдаланиши урунади. Бу нормал холат.
Тез кунда Остон сўнгги қарорни қабул қилади. Ёки Наманганда қолади, ёки яхшироқ маош таклиф қилишга қодир бошқа жамоага йўл олади”
Эслатиб ўтамиз, Ўруновнинг сўнгги жамоаси Россиянинг “Урал” клуби бўлган. Айни дамда у эркин агент саналади.
Фикрлар