Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Остон Ўрунов "Уфа"да дастлабки совринига эга бўлди

Мухлислар унга овоз беришди.

Россиянинг “Уфа” клуби ярим ҳимоячиси, ҳамюртимиз Остон Ўрунов жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи “Уфа” сафига қишки трансферлар даврида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида Россия премьер-лигасида 3 та ўйинда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ