Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Остон Ўрунов "Уфа"га керак эмас

Shahzod
Изоҳлар: 0

Клуб бош директори аниқлик киритди.

"Уфа" бош директори Ринат Шайбеков Остон Ўруновнинг жамоага қайтиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Биз Ўрунов трансфери масаласида ҳеч қандай музокара олиб бормаяпмиз. Остон — "Спартак" футболчиси ва ҳозир жамоаси билан йиғинга йўл олган. Мен у ҳақида мосваликлар билан ҳам гаплашмаганман", - деди Шайбеков.

Остон Ўрунов 2020 йил ёзида "Уфа"дан "Спартак" жамоасига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум "қизил-оқлар" сафида жами 9 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритишга эришди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ