От спорти. "Uzbekistan Global Tour-2024" мусобақасининг учинчи босқичи якунланди

Chery Tigo 7 PRO

Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Узбекистан Глобал Тоур-2024” мусобақасининг учинчи босқич беллашувлари ортда қолди. Чавандозларнинг бу галги чиқишлари ҳам кўплаб мухлисларда катта таассурот қолдирди. Шиддатли руҳда ўтган баҳслар якунида ўз йўналишида ғалаба қозонган спортчилар:

95 см (тўсиқ баландлиги): 
Лочин Тоҳиржонов (“Кратом” лақабли отда)

105 см:
Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбони Г”)

110 см: 
Анна Сигидина (“Элис Г”)

115 см:
Алишер Эркинов (“Этос”)

120 см:
Иброҳим Йўлдошев (“Париж”)

135 см:
Алишер Эркинов (“Кулденсер”)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!