От спорти. Вакилларимиз Евросиё лигасида шоҳсупага кўтарилишди

Москвадаги “Maxima Park” от спорти клубида конкур бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Евросиё лигаси баҳслари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртларимиз бир қатор совринли ўринларни эгаллашди. Чавандозларимиз баҳслар давомида қуйидаги йўналишларда шоҳсупага кўтарилди:

Олтин: Бекзод Қурбонов (“Дерливанг”), 120-130 см баландликдаги тўсиқ, Дилшод Шокиров, 2 фазали 110 см;
Кумуш: Баҳромжон Газиев (“Леди”), 125 см,
Бронза: Бекзод Қурбонов (“Донна Глориана” от лақаби), 2 фазали 100 см.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!