
Отабек Аҳадов: Ҳали ҳаммаси олдинда
"Сўғдиёна" Суперлиганинг 19-турида "Пахтакор" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда Иброҳим Ибрагимов ва Ҳожиакбар Алижонов биттадан гол уришди. Баҳсдан кейин "бўрилар" ҳимоячиси Отабек Аҳадов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бугунги ўйин кутилганидек қийин бошланди. Тактикаларимиз биз ўйлагандек иш берди, лекин омад етишмади.
Клубгга трансферлар ойнасида бир қанча футболчилар келиб қўшилди, шунингдек, ҳимоячилар ҳам. Рақобат ҳақида нималар дея оласиз?
Жамоада барча позицияларда рақобат бор. Машғулотларда ким ўзини яхши кўрсатса, шу майдонга тушмоқда.
"Сўғдиёна"га ғалаба учун нималар етишмаяпти?
Ҳамма нарса яхши, фақат ҳужумларни якунлашди оқсоқланяпмиз. Қолган ҳаммаси ўз жойида.
"Насаф"га қарши ўйинда ўз дарвозасингизни ишғол қилиб қўйдингиз. Шундан кейинг сизни кайфиятсиз ҳолда кўрдик. Ўша пайтда Иван Бошкович сизга нималар деди?
Ўйиндан кейин мотивация буриб, тушкинликка тушмасликни айтиб ўтди.
Мухлисларга нима деган бўлардингиз?
Ҳали ҳаммаси олдинда, қўллаб қувватлашда давом этинг.
Comments