Отабек Шукуров майдонга қайтди
Shahzod
Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" кеча БАА Лига кубоги доирасида "Ажман"га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур баҳсда БААнинг амалдаги чемпионлари 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Биз учун аҳамиятли томони меҳмонлар сафида Шукуров майдонга тушди ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракатланди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 25 март санасида Хитойга қарши кечган беллашувда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Бу унинг ана шу баҳсдан кейинги илк ўйини бўлди.
Кечаги ғалаба эвазига "Шаржа" ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди ва жамоа "В" гуруҳи турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳлар (0)