"Ўтган йилги таркиб билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор" - Питер Хюистра ўйиндан кейинги матбуот анжуманида яна нималар деди?

"Пахтакор" - "Эйр форс" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот нажуманида "шерлар" бош мураббийи Питер Хюистра ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Турнирда охирги ўйинни ўтказдик. Ёш футболчиларга имконият бердик. Улар ўйинга энергия бера олишди, деб ўйлайман. Ёшлар ҳар беллашувда барқарор ўйнамаслиги мумкин, лекин ўзларига керакли тажрибани тўплаб боришади. Баъзи учрашувларда кутилган натижага эриша олмадик, бироқ яхши футбол намойиш этишга интилдик. Энди Тошкентга қайтиб, чемпионатнинг навбатдаги баҳсига ҳозирлик кўрамиз.

Икки ўйинда ғалабани охирги дақиқаларда қўлдан чиқардик. Ўша ютуқларни сақлай олганимизда тўрт очко кўпроқ жамғаришимиз мумкин эди. Албатта, ўтган йилги таркиб билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Чемпионлар Лигасида бир беллашувда ютқаздик, аммо ташаббус билан ўйнаган ҳолда баъзи беллашувларни юта олмадик. Ёшлар эса мавсум давомида бизга ёрдам беришда давом этишади. Улар жамоа ўйин услубига мослашиб боришмоқда, - деди Питер Хюистра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
29/04/2021 22:43
ҲЭЭ ХУЮСТРА ЖАНОБЛАРИ ЎЗИЗ ҲАМ ЎТГАН ЙИЛКИ ТАРКИБНИ РОСА БАҲОНА ҚИЛДИЗДА, ШУ ТАРКИБДАН ҲАМ ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНА ОЛГАНИЗДА УЗОҚРОҚҚА БОРАР ЭДИЗ. КЎРДИЗ ОҲИРИДА ЁШЛАР СИЗНИ ТОШКЕНТГА БОШИЗНИ ТИК КЎТАРИБ КЕЛА ОЛАДИГАН НАТИЖАНИ ҚИЛИБ БЕРДИ. ЁШЛАРДАН ҲАМ ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИ. СИЗ КРЕМС, АНЗУР, ДЕРДИЙЎҚ ВА ОҚСОЧ ЧЕРАНЛАРГА ОСИЛИБ ОЛДИЗ, ОҲИРИДА НИМА БЎЛДИ, ЁШЛАР СИЗГА НАТИЖА КЕЛТИРДИ, КЎЗЧАЛАРИЗ ЭНДИ САЛ БЎЛСА ҲАМ ОЧИЛАР ҲЮСТРА ЖАНОБЛАРИ.