Охирги имкон! "Реал" Винисиус учун нархни белгилади
«Реал» Винисиус Жуниорни сотиш учун қўйган нарх маълум бўлди.
Мадрид клуби бразилиялик ҳужумкор футболчига 150 миллион евро миқдорида нарх белгилади.
Шу билан бирга, футболчининг шартномаси келаси ёзда якунланишига қарамай, «Реал» трансфер нархини пасайтириш ниятида эмас.
Аввалроқ «Арсенал» ушбу молиявий талабларни қондиришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мадридликларнинг бу қарори Винисиус Жуниор янги шартномани имзоламаган тақдирда амал қилади. Айни пайтда томонлар музокараларни давом эттирмоқда.

Фикрлар