Охиригача ўйнаб бер, энди!
“Борнмут” клуби ўз ҳужумчиси Антуан Семеньо раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси олдидан Англия Премьер-лигасининг “кучли олтилик” клублари нишонида турганига қарамай, уни ҳеч бўлмаганда ёзгача таркибда сақлаб қолмоқчи.
Аслида Семеньога қизиқиш анча олдин бошланган. Ёзда “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” футболчини сўраб, “Борнмут”га мурожаат қилган. Таклифга қарамай Семеньо клуб билан шартномани узайтирганди.
Янги битимда ўйинчини январда 65 миллион фунт стерлингга олиш имконини берувчи банд бор. Бу имконият 10 январгача амал қилади. Чунки қолган вақт мобайнида “Борнмут” ҳужумчига ўринбосар топишга улгуриши керак.
BBC хабарига кўра, 2026 йил ёзида 25 ёшли футболчининг шартномасидаги бадал пули миқдори 60 миллион фунтгача пасайиши кўрсатилган.
“Борнмут” мутасаддилари ганалик тўпурарни январда сотиб юбориш молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлса-да, Семеньо мавсумни жамоада якунлашини истаяпти.



Фикрлар