Ўз уйида ҳимоявий ўйнаган

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Абдихолиқов ва Саитов муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, қаршиликлар иккинчи таймни бош мураббийсиз ўтказди. Рўзиқул Бердиев ортиқча эътирозлар туфайли ҳакам томонидан майдондан четлатилди. 

Металлург

    Суперлига 21-тур

    26/10/2020 17:00

    0
    :
    2
    Тугади

    Насаф

    • Бобир Абдихоликов 75'
    • Дилшод Саитов 81'

    Стадион: "Металлург" стадиони, 304 томошабин

    Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 90+'

      Нарзуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 90+'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 86'

      Мозговой ва Бозоров ўрнига Маннонов, Турдиалиев майдонга тушди. 

    • 83'

      Акмал Мозговой жароҳат олган кўринади. Майдон ташқарисида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

    • 82'

      Қутибоев ўрнига Абдуллаев майдонга тушди. 

    • 81'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Саитовнинг зарбасини Лобанов ушлаб қола олмади. 

    • 75'

      ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди. 

    • 72'

      Станоевичнинг зарбаси ноаниқ.

    • 69'

      "Металлург" ҳамон ҳимояланмоқда. Яна бир дурангга розига ўхшамоқда.

    • 66'

      Станоевичнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

    • 65'

      "Насаф"нинг ҳужуми анча жонланиб қолди. 

    • 62'

      Кенжабоев ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди. 

    • 60'

      Бобожонов ўрнига Убайдуллаев майдонга тушди. 

    • 57'

      "Металлург" ҳужумга отланмоқда. "Насаф" ҳам мана ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Мураббийсиз ўйинни давом эттиришмоқда. 

    • 54'

      Лобанов тўпга чиқишга кечикди. Сал бўлмаса, Норчаев дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. 

    • 51'

      "Металлург" тартибли ҳимояланмоқда. 

    • 48'

      Жарима майдонига узатилган тўпга Акмал Мозговой ета олмади. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45+'

      Бердиев қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда. 

    • 45+'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 44'

      "Металлург"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Эшмуродов тўпни узоқлаштиришга эришди. 

    • 43'

      Бекободликларнинг бурчак зарбаси яна ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

    • 41'

      Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

    • 40'

      Футболчилар тортишиб кетишмоқда. 

    • 38'

      Отахонов ва Эшмуродов сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 34'

      "Металлург"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

    • 31'

      Нарзуллаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 28'

      Андреев ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 26'

      Исаев сариқ карточка олди. 

    • 23'

      Норчаев майдонга қайтди. 

    • 21'

      Норчаев тиббий ёрдам олмоқда. 

    • 19'

      "Насаф"нинг яна бир ҳужуми бекободликлар томонидан бартараф этилди. 

    • 17'

      Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда. Вазиятлар йўқ. 

    • 15'

      "Металлург"нинг яхши ҳимояланаётганини эътироф этиш жоиз. 

    • 13'

      "Насаф" штурм уюштиришда давом этяпти. 

    • 11'

      Кенжабоевнинг жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

    • 8'

      Кенжабоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

    • 6'

      "Насаф" кучли прессинг амалга оширмоқда. 

    • 4'

      "Меьаллург" ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. Нарзуллаев офсайдда ҳам қолиб кетган экан. 

    • 2'

      Илк дақиқалардан "Насаф" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумларга тайёрланяпти. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 21-тури давом этади. "Металлург" - "Насаф" ўртасидаги учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)