Ўзбек "Аждар"ининг навбатдаги рақиби UFC жангчиси бўлади

  • 28 апрель, 2020, 20:51
  • 0
  • MMA

“Аждар” номи билан танилиб бораётган ўзбекистонлик маҳоратли ММА жангчиси Азамат Нуфтиллаевни навбатдаги жанги борасида музокаралар давом этмоқда. Рақиб бразилиялик собиқ UFC жангчиси Фабио Мальдонадо бўлади. Улар Falco Fighting Championship (FFC) турнири доирасида тўқнаш келишади.

Фабио ўша “Сўнги император” дея аталувчи Фёдор Емельяненко билан EFN 50 турнирида қандай жанг олиб борганлигидан хабарингиз бўлса керак. Қолаверса, фаолияти мобайнида ҳозирги кунда UFCнинг оғир вазн тоифасини амалдаги чемпиони Стипе Миочич, Куинтон Жексон, Иван Штирков каби ММА оламидаги машҳур жангчилар билан тўқнаш келган. "CAIPIRA DE ACO" тахаллуси билан машҳур Мальдонадо UFC промоушенида 11 та жанг ўтказган. У барча промоушенларда жами бўлиб, 40 маротаба октагонга кўтарилиб,  уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган.

Спортчимизнинг сайтимизга берган маълумотига кўра, айни кунда ҳар иккиси жангга тайёр эканлигини, музокаралар давом этаётганлигини, қувонарли жиҳати Ўзбекистон ММА ассоциацияси мазкур жанг ва турнирни Тошкентда ўтказиш борасида ҳаракат қилаётганлигини маълум қилди. 

Азамат.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!