Ўзбек дербисида Сетора Нормуродова ғолиб бўлди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган турнирда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида барча рақибларини енгган Севил Йўлдошева ҳамда Сетора Нормуродова сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида ўзаро рақобатлашди. Муросасиз ўтган ўйинда Сетора 6:1, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Жуфтликлар ўртасида эса С.Йўлдошева ҳамда С.Нормуродова тандеми қозоғистонлик Адел Малгонусова ҳамда россиялик Дарья Михайловани 7:6, 2:6, 10:7 ҳисобид таслим этиб, бош совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!