Ўзбек футболининг 110 йиллиги. Фахрийлар ўртасидаги ўйинда дўстлик ғалаба қозонди
Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида бўлиб ўтаётган байрам тадбири давом этмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон ва Навоий вилояти футболи фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунига етди.
Учрашув кескин ва муросасиз вазиятларга бой бўлди. Якунда ушбу беллашувда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Фестивал доирасида бир қатор футбол фахрийлари эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу тариқа, Навоийда ўтаётган тадбирнинг биринчи куни якунланди.
Фикрлар