Ўзбек футболининг 110 йиллиги. ЎФА раҳбарияти ва Навоий вилоят ҳокими иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида байрам тадбири давом этмоқда. Бироз аввал ЎФА раҳбарияти ва вилоят ҳокими ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда дастлаб Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, вилоятда футболни янада ривожлантириш, бу йўлда яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. 

Сўнгра ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди. У Навоий вилояти мамлакатимизда футбол ривожланган ҳудудлардан эканини тилга олди ва Навоийда футболни янада ривожлантириш йўлида доимо ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди. 

Учрашув сўнггида Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва "Навоий кон-металлургия комбинати" аксиядорлик жамияти бошқарув раиси Қувондиқ Санақуловга "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони топширилди. Яна бир қатор фахрий ҳамда мутасаддилар эсдалик совғаларини қабул қилиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!