Ўзбек жаҳон чемпиони энди профессионал рингда камар учун жанг қилади!

Ҳаваскор боксчилар ўртасида деярли барча совринларни қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов асосий эътиборини профессионал боксга қаратадиган кўринади.

Қувалик чарм қўлқоп устаси ҳаваскор боксчилар ўртасидаги мусобақаларда 2014 йилдан қатнаша бошлаган. Халқаро майдондаги дастлабки йирик ғалабасини орадан тўрт йил ўтиб, 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ташкил этилган Осиё ўйинларида қўлга киритди.

7e2511deb682e25fc89b33830810f706

Миразизбек 56 килограмм вазн  тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, делегациямиз ғазнасига олтин медаль қўшди.

Абдухалиловнинг юлдузли даври 2019 йилги мавсумга тўғри келди. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз ҳамон ўз вазнида қитъада тенгсиз эканини исботлаб қўйди.

Шу йили Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ҳам ҳамюртимиз учун муваффақиятли бўлди. 57 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз кучли рақиблар – бразилиялик Дуглас Андраде, марокашлик Муҳаммад Хамут, қозоғистонлик Қайрат Ералиев, мўғулистонлик Цендбаатар Эрдэнэбатни енгиб финалга чиқди.

Олтин медаль учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Миразизбекка уч карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, минтақа миқёсидаги мусобақаларда олтита олтин медалга сазовор бўлган кубалик Ласаро Альварес рўбарў келди.

Бу жангда бокс афсонасини енга олган Мирзахалилов рақибининг жаҳон чемпионатларидаги муваффақиятига нуқта қўйди. Ўзи эса, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

_atdprDUwt368oyeopcXRswPh2rWyMo0_medium

Мирзазизбек ҳаваскор боксдаги сўнгги соврини 2021 йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланди.

Мирзахалилов бугун ҳаваскор боксдаги ўрнини ёшларга бўшатиб берган. 28 ёшли спортчимиз икки йил муқаддам профессионал рингдаги фаолиятини бошлади. Мирзахалилов ҳозиргача икки марта жанг ўтказиб, рақиблари – танзаниялик Таша Мюаджи ва қирғизистонлик Ислом Тўрабоевни нокаутга учратди.

Энди Миразизбек 16 июнь куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида қозоғистонлик Нурслан Собиров билан тўқнаш келади.

Бу жанг 53 килограмм вазн тоифасида профессионал бокснинг  WBA йўналиши бўйича Осиё чемпионлик камари учун бўлади.

Нурслан Собиров профессионал рингдаги фаолиятини 2020 йили бошлаган. Икки йил давомида жами 9 та жанг ўтказиб, шулардан еттитасида рақибларини мағлубиятга учратди. Қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси бир йилдан узоқроқ давом этган танаффусдан сўнг, профессионал боксчилик фаолиятини қайта тиклади.

photo_165941

Бу боксчи шу пайтга қадар барча жангларини ўз юртида ўтказган ва илк бор Тошкентдаги профессионал бокс кечасида рингга кўтарилади.

Мужибулло енгилмас профессионал боксчига қарши чемпионлик жангини ўтказади

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!