Ўзбек легионерлари “ёндирди”!

Беларусь футболини ёритишга ихтисослашган нуфузли сайтлардан бири football.by мамлакат олий лигасининг олтинчи тур якунларига бағишланган таҳлилий материал чоп этди.

Мазкур сайт мутахассислар олтинчи турдан ўрин олган жами саккизта учрашувни таҳлил қилиб чиқди. Хусусан, Гродно шаҳрида “Нёман” меҳмони бўлган “Энергетик-БГУ”нинг муваффақиятида ўзбек футболчиларининг ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

byede103c15b7

Football.by  сайти шундай ёзади:

Ўтган йилги чемпионат бошида футболимизга кириб келган Дембо Дарбо самарадорлиги паст бўлган Беларусь чемпионатида сермаҳсул ўйин кўрсатиб ҳамманинг эътиборини тортганди. Ҳозир гамбияликнинг ўйинида пасайиш кузатиляпти. Бироқ бу галги чемпионатда янги юлдуз порлай бошлади.

“Энергетик-БГУ”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Гроднодаги беллашувда хет-трик қайд этиб, олтита учрашувдаги голлари сонини саккизтага еткказиб қўйди.  Унинг энг яқин таъқибчилари – Богомолский ва Дарбо икки баравар кам гол урган.

Абдухолиқовнинг гол+пас тизимидаги бали ўндан ўтди. 8+3 ва умумий очко ўн биттани ташкил қилмоқда.

Қизиғи шундаки, ўтган чемпионатнинг дастлабки олти турида Дарбонинг голлари ва самарали паслари сони ҳам худди Бобурники сингари 8+3 кўринишида эди.

“Нёман” чемпионатда ҳали ҳеч кимга енгилмаган эди. Аламли мағлубият бўлди. “Талабалар” ҳар рақиб дарвозаси олдида келган ҳар бир вазиятни қадрлаб ўйнади. Биринчи голда Абдухолиқов техник маҳорат кўрсатди: бир тегишда тўпни тўхтатиб, мураккаб позициядан дарвозабонни ожиз қолдирди.

Умуман олганда, Бобурдан учта гол ўтказган “Нёман” посбони асосий таркибдаги жойини бўшатиб қўйса ҳам бўлади.

Яна бир ўзбек легионери Абдулқодир Ҳусанов жарима зарбасини қойилмақом йўллаб, ўз номига гол ёздириб қўйди. Шу куни урилган барча голлар – ҳатто “Нёман”нинг жавоб тўпи ҳам ўзбекистонлик ўйинчилар (Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди) ҳисобига ёзилди.

Ўзбеклар “ёндирган” учрашувдан кейин “Энергетик-БГУ” чемпионлик учун ҳаракат қилаётган БАТЭнинг асосий таъқибчисига айланди.

Football.by  сайти ўз версиясига кўра, олтинчи турнинг рамзий терма жамоасини аниқлади. Ушбу жамоага Бобур Абдухолиқов ва Абдулқодир Ҳусанов киритилди. Ҳар икки ўйинчимиз иккинчи маротабадан тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Олтинчи тур рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Садовский (“Гомель”, 1).

Ҳимоячилар: Бакланов (“Белшина”, 1), Ҳусанов (“Энергетик-БГУ”, 2), Трояков (“Белшина”, 2), А.Филипович (БАТЭ, 1).

Ярим ҳимоячилар: Юзепчук (“Шахтёр-Солигорск”, 1), Гречихо (“Динамо-Минск”, 1), Драгун (БАТЭ, 2), Бахар (“Динамо-Минск”, 3).

Ҳужумчилар: Абдухолиқов (“Энергетик-БГУ”, 2), Барковский (“Ислочь”, 1).

38712_2bce04c6fae125a3ad8f0015d021716b

Беларусь чемпионатининг еттинчи тури 7 ва 8 май кунлари ўтказилади ва унда қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади: “Арсенал” — “Ислочь”, “Днепр” — “Торпедо-БелАЗ”, “Белшина” — “Слуцк”, “Славия” — “Динамо-Брянск”, “Минск” — “Нёман”, БАТЭ — “Витебск”, “Энергетик-БГУ” — “Шахтёр-Солигорск”, “Гомель” — “Динамо-Минск”.

“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ғуломов Тўлқинжон
04/05/2022 16:58
Ўзбек Лигонерларига кўз тегмасин