“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!

“Челси” тарбияланувчиси Тэмми Абрахамнинг “Рома”га ўтиши унинг фаолиятида жуда катта ижобий бурилиш ясади.

Англиянинг ҳужумчи олдида “Арсенал” варианти ҳам бор эди. Бироқ, Жозе Моуриньо 24 ёшли форвардни катта таваккал қилиб, Италия чемпионатига кўчиб ўтишга кўндирган.

Ҳар ҳолда натижа ёмон бўлмади. Тэмми Абрахам кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол ураётган англиялик футболчига айланди. Римдаги муваффақиятлари ортидан Англия терма жамоасига қайтарилди ва шу йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга.

Тэмми Абрахам “Челси”дан кетишига сабаб бўлган омиллар ҳақида гапириб берди.

- “Челси”да юрган пайтим, у ёки бу ўйинчининг олиб келиниши ҳақида кўп эшитардим. Айниқса, Ромелу Лукакунинг келиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлгач, клубдан кетишим керак бўлган вақт келганини билдим.

Менда “Челси”дан кетиб, улар мени ўйнатмай хато қилганини исботлаб қўйиш истаги пайдо бўлди, - деди Тэмми Абрахам.

Тэмми Абрахам “Челси”ни қуруқ тарк этгани йўқ. Истеъдодли ҳужумчи “аристократлар” сафда Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлди.

6d8a5cd28ea02338aab68ddf37d1a4ee

Тэмми Абрахам “Рома”га ўтганидан бери барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26 та гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.

Айни пайтда англиялик ҳужумчига “Арсенал”, “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”нинг ўзидан жиддий чорловлар бўляпти.

Моуриньога “Юнайтед”нинг уч футболчиси керак!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолган уч нафар футболчини ёзда Римга олиб келишга уринмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис собиқ шогирдлари – Неманья Матич, Эрик Байи ва Диогу Далот “бўрилар” сафини кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.

Неманья Матич яқинда манчестерликларни жамоадан кетиши ҳақида огоҳлантирди. Эрик Байи ва Диогу Далот ҳам етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун клубдан кетишга тайёр.

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари бош мураббий сифатида Эрик тен Хагни танлаганидан кейин нидерланлиялик мутахассисга трансфер сиёсатини юритиш ваколатини ҳам топширди. Маълумотларга қараганда, тен Хаг ўнга яқин футболчи билан хайрлашиб, уларнинг ўрнига ўз тактикаси ва талабларига мос тушадиган ижрочиларни олиб келишни режалаштирмоқда.

Моуриньо нишонида турган уч футболчи эса янги бош мураббийнинг режаларига киритилмаган. Клуб уларни қўйиб юборишга тайёр.

1544036873_mour

“Рома” рақибида йўқотиш

5 май куни “Рома” Конференциялар лигаси ярим финал жавоб учрашувида “Лестер” футболчиларини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг Англияда ўтказилган биринчи учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди ва бу натижа римликларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширади.

Маълумотларга қараганда, муҳим ўйин олдидан “Лестер”да муаммо юзага келди. Жамоанинг икки етакчи ўйинчиси Жеймс Мэддисон ва Кирнан Дьюсбери-Холл Англия премьер-лигаси доирасида ўтказилган сўнгги учрашувда жароҳат олган.

Ҳозирча, ҳар икки футболчининг “Олимпико”да бўладиган баҳсда иштирок этиши сўроқ остида турибди. 25 ёшли Мэддисон бу мавсум барча турнирларда 48 та беллашувда ўз ҳисобига 14 та гол ва тўққизта ассист ёздириб қўйди.

23 ёшли Дьюсбери-Холл ҳисобида эса, 38 та учрашувда киритилган учта гол ва иккита голли узатма бор.

volga_4

Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!

Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!