Ўзбек: Мессини оладиган даражага етдик!
Туркиянинг энг қудратли клуби “Галатасарой” президенти Дурсун Ўзбек жамоанинг “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини қисқа муддатга ижарага олиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Месси ҳақида гапиряпсизларми? “Галатасарой” шунақа катта трансферлар бўйича музокаралар олиб борадиган даражага етди. Биз талабларни юқори даражага кўтара олдик.
Кетма-кет уч маротаба миллий чемпионатда ғолиб чиққан таркиб ўзагини сақлаб қолишга эришдик. Нимаки қилаётган бўлсак, молиявий имкониятларимиздан келиб чиқяпмиз. Шу боис, ҳамма биздан Месси трансфери ҳақида сўрай бошлади, - деди Дурсун Ўзбек.
Таъкидлаш жоизки, айрим манбалар Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатигача юқори спорт формасини ушлаб туриш учун МЛСда мавсумлар оралиғидаги танаффус вақтида Европага келиши ҳақида маълумот тарқатган эди.
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби хизматига даъвогарлар қаторида “Галатасарой” ҳам тилга олинган. МЛСнинг янги мавсуми келаси йилнинг март ойида бошланади.



Фикрлар