Ўзбек қизлари мерганликда тенгсиз

TIGGO 2 PRO

Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича Осиё кубогининг биринчи босқич мусобақалари якунланди.

Муросасиз баҳсларда 23 та давлат вакиллари иштирок этган бўлса, совринли ўринларни 16 мамлакат спортчилари қўлга киритди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам борлиги эътиборлидир.

Осиё кубогининг саралаш баҳсларида Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Япония каби кучли жамоаларни мағлуб этган ўзбекистонлик мерган қизлар жамоаси финалда Малайзия вакиллари билан рўбарў келди.

Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева ҳамда Жасмина Нурмановадан иборат мерганларимиз рақибларини 5:3 ҳисобида доғда қолдириб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!