Ўзбек хоккей клуби ВХЛда ўйнайди
Ads

"Ҳозирча Ўзбекистонда ВХЛда иштирок этувчи клубни ташкил этиш тузиш режадаштирилган. У кейинги мавсумдаёқ мазкур лигада иштирок этиши мумкин. Клубга тажриба керак бўлади ва 2022 йилги Пекин олимпиадасидан кейиноқ КХЛга қўшилиши мумкин.

КХЛнинг ўз ривожланиш стратегияси бор. Унга кўра, Марказий Осиё дивизионида "Куньлунь", "Барис", Корея, Япония, Хитой ва ўзимизнинг Узоқ Шарқ жамоалари ўйнаши мумкин", - деб Прохоровнинг сўзларини келтириб ўтди "Чемпионат".

Маълумот учун, ВХЛ - Олий хоккей лигаси бўлиб, КХЛдан кейинги иккинчи ўринда турувчи лига саналади. Ҳозирда ушбу дивизионда Россия, Қозоғистон ва Хитойнинг 29 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.