Ўзбекистон - Қатар: Матнли трансляция

CHERY AUTO

Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 10-тур доирасидиги Ўзбекистон - Қатар баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Tecno

  • 90'

    Ўйин якунига етди. ЎЗБЕКИСТОН 3:0 ҚАТАР

  • 90+2'

    ГОЛ! ГОЛ! ГОЛ! СЕРГЕЕВ МАЙДОНГА ТУШИШИ БИЛАН ГОЛ УРДИ

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    ГООООООООЛ

    ЭЛДОР ШОМУРОДОВ ҲИСОБНИ 2:0 кўринишига келтирмоқда

  • 84'

    Таркибимизда ўзгариш 

    Машарипов ва Хамробеков ўрнига беллашувни Бўриев ва Эркинов давом эттиради

  • 75'

    Қатардан навбатдаги ўзгариш

    Ҳомам Эл Амин ўрнига майдонга Исмаел Муҳаммад тушди

  • 72'

    Ҳомам Эл Амин ҳам огоҳлантирилди

  • 70'

    Абдулраҳман Фаҳми Моустафа Акрам Афифнинг ўрнига майдонга тушди

  • 67'

    Бироз аввал майдонга тушган Мунтари сариқ карточка билан жазоланди

  • 66'

    Закариадан яна бир сейв. Рақиб посбони бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда

  • 61'

    Таркибимизда ўзгариш

    Турғунбоев ўрнига баҳсни Искандеров давом эттиради

  • 57'

    Рақибларда яна 2 та ўзгариш

    Майдонни тарк этганлар: Амро Сураг, Аҳмед Ал Ганехи
    Майдонга тушганлар: Муҳаммед Мунтари, Эдмилсон ЖР

  • 51'

    Машариповнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ амалга оширилди

  • 45'

    Қатар таркибида ўзгариш.

    6-рақамдаги Абдулазизи Ҳатем ўрнига майдонга 12-рақамда Мухаммад Ал Маннаи тушди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+5'

    Баҳснинг дастлабки бўлими якунига етди. Танаффус

  • 45+5'

    Жамоамиз танаффусга 2:0 ҳисоби билан йўл олиши мумкин эди

    Бўлим якунида Турғунбоевнинг хавфли зарбасини рақиб футболчиси қайтаришга муваффақ бўлди

  • 45'

    Баҳснинг биринчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди

  • 45'

    Рақиб дарвозабонидан яна бир сейв. Ушба зарба ҳам Шомуродов томонидан амалга оширилди

  • 41'

    Бассам Ал Рави ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилди

  • 33'

    Рақиб футболчиси Абдулазиз Хатем сариқ карточка билан жазоланди

  • 31'

    Рақиб дарвозабонидан сейв. Шомуродовнинг зарбаси Закариа томонидан қайтарилди

  • 28'

    Супергооооооооооол

    Азизбек Турғунбоев супергол уриб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда

  • 25'

    Жамоамиз ўнг қанотдан ажойиб ҳужум ташкил этди. Аммо ушбу вазиятда Алижонов офсайдда қолиб кетди

  • 23'

    Жамоларнинг тўп билан назорати кўпинча марказда 
    Image

  • 16'

    Элдор Шомуродов ҳужумда эди, бироқ оффсайдда қолиб кетди

  • 15'

    Дастлабки 15 дақиқадаги жамоаларнинг статистикаси билан танишинг
    Image

  • 12'

    Машарипов амалга оширган бўрчак тўпи Алиқуловга етиб борди, бироқ зарба бироз ноаниқ чиқди

  • 11'

    Файзуллаев рақиб футболчиларини доғда қолдирган ҳолда жарима зарбаси ичига кириб бораётган эди. Аммо рақиб футболчиси бу ҳавфни бартараф этиб, бурчак тўпига сабабчи бўлди

  • 9'

    Рақиб жамоадан хавфли ҳужум, бироқ Амро Сураг зарбани ноаниқ амалга оширди

  • 2'

    Рақиб футболчиси Ҳомам Эл-Амин қоида бузди

  • 1'

    Бош ҳакам Нинг Ма беллашувга старт берди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!