Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришди. Баҳром Норсафаров шогирдлари Токио-2020 олимпиадасининг саралашига тайёргарлик олиб боришмоқда. Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари Тошкентда саралаш баҳсларининг 2-босқичи бўлиб ўтади.

Ўқув машғушлот йиғинига қуйидаги футболчилар жалб қилинган:
 
Дарвозабонлар:
Жонимқулова Мафтуна  «Севинч»
Бойматова Гуландон «Металлург-W»
Тилалова Лайло «Севинч»
 
Ҳимоячилар: 
Назарова Зумратжон «Бунёдкор-W»
Ҳуснитдинова Солиҳа «Бунёдкор-W»
Бектемирова Дилноза  «Бунёдкор-W»
Бобохўжаева Феруза «Севинч»
Шойимова Мафтуна «Севинч»
Зарбиева Танзиля «Севинч»
Қўчқорова Ўғилой «Севинч»
 
Ярим ҳимоячилар:
Галимова Саида «Бунёдкор-W»
Назимова Дилдора «Металлург-W»
Зоирова Умида «Бунёдкор-W»
Турдибоева Феруза «Бунёдкор-W»
Баҳромова Фазилат «Металлург-W»
Сафина Рушания   «Севинч»
Бурҳонова Малика «Севинч»
Панжиева Мафтуна «Севинч»
Зарипова Камила АГМК-W
 
Ҳужумчилар:
Қудратова Нилуфар «Севинч»
Дадажонова Нилуфар «Андижанка-W»
Карачик Людмила «Бунёдкор-W»
Ҳабибуллаева Диёра «Сўғдиёна-W»
 
Йиғин 31 мартга қадар давом этади. 1 апрелдан Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Олимпиада саралашининг 2-босқичидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз "B" гуруҳида  Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!