Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогининг 3-турини ғалаба билан якунлади
Австралия яшил майдонлари мезбонлик қилаётган аёллар ўртасидаги Осиё кубогининг 3-тур баҳслари давом эттирилди. Бугун қизларимиз гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Бангладеш терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувда Дилдора Нозимованинг дубли, Диёра Ҳабибуллаева ҳамда Нилуфар Қудратованинг голлари эвазига 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб аёллар жамоамиз ўз тарихида илк бор чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар