Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Венгрияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Венгрияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Мидори Ҳонда шогирдлари бугун мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйин венгрияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Голларга Дора Зеллер, Лука Пап ҳамда Анна Сзики муаллифлик қилди.

ЎФА матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
12/11/2022 14:53
Ишлаш керак.