Ўзбекистон билан ўйнаш бизга қизиқ эмас!

Россия футбол иттифоқи УЕФАдан чиқиб ОФКга қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу вазият бошқа спорт турлари – хусусан, баскетбол мутахассисларини ҳам хавотирга солмоқда.

Баскетбол бўйича таниқли мутахассис Владимир Гомельский Россия баскетбол федерациясининг Осиё конфедерациясига қўшилиш эҳтимоли бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Баскетбол бўйича Россия терма жамоасининг Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Туркманистон ва Қирғизистон каби Осиё жамоалари билан ўйинини томоша қилиш менга қизиқ бўладими? Йўқ, албатта.

Энди бизнинг баскетбол бўйича терма жамоалари Осиё конфедерациясига қўшилса, қанчалар зерикарли бўлишини тасаввур қилиб кўринг. Бу ҳолатда спортнинг моҳияти қолмайди, ҳаммаси сиёсатга айланиб кетган бўлади, - деди Гомельский.

Ноябрь ойида футбол бўйича Россия терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Баҳсда ҳисоб очилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!